
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе қишда жамоани тарк этиши даргумон, аммо ёзда бошқа клубга ўтиши эҳтимоли юқори.
Малумки, футболчи парижликлар раҳбариятининг муносабатидан қониқмаяпти. ОАВда Килиан қишдаёқ кетиши мумкинлиги айтилмоқда, аммо 23 ёшли франциялик футболчининг қимматлиги туфайли бунинг амалга ошиши даргумон.
"Le Parisien" нашри хабарига кўра, харидор жамоа ҳужумчини анча қимматга сотиб олишига тўғри келади. Келаси ёзда унинг ПСЖ билан шартнома тугашига атиги бир йил қолади ва шу боис, уни қимматроққа сотишга ҳаракат қилади.
"Transfermarkt" Килиан Мбаппени 160 миллион еврога баҳолаган. Маълумот ўрнида, 2022/23 йилги мавсумда футболчи 13 та ўйинда 12 та гол урган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.