
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида беллашувлар ўтказилди. Қувонарлиси, бугун самбочиларимиз дастлабки олтин медалга сазовор бўлди. +98 кг вазнли ҳамюртимиз Маҳмуджон Мақсудов барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, Жаҳон чемпионига айланди. Вакилларимиз шунингдек 3 та кумуш, 3 та бронза медалига ҳам эга чиқди.
Кун якунига кўра, совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Олтин:
+98 кг: Маҳмуджон Мақсудов
Кумуш:
-71 кг: Шахриёр Каримов
-65 кг: Мухлиса Турдиева
-59 кг: Феруза Бобокулова
Бронза:
-98 кг: Қутлимурод Нумонов
-72 кг: Севинч Махмуджонова
-47 кг: Уйбўлсин Ҳакимова.
Эслатиб ўтамиз, кеча кадетлар ўртасидаги беллашувларда Неъматжон Худойберганов кумуш медални қўлга киритганди.
Ўзбекистон самбо федерацияси матбуот хизмати
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар