12:54 / 16.10.2022
1 525

Бокс. Деонтей Уайлдер рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)

Бокс. Деонтей Уайлдер рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди (видео)
Фото: Getty Images
Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBC собиқ чемпиони Деонтей Уайлдер (43-2-1, 42 КО) Тошкент вақти билан 16 октябрь тонгида Бруклинда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Уайлдерга бу жангда финляндиялик Роберт Ҳелениус (31-4, 19 КО) рақиблик қилди. Жангнинг биринчи раунди якунланиб бораётган бир вақтда Уайлдер ўзининг кучли зарбаси билан рақибини чуқур нокаут ҳолатига туширди.

Шу тариқа Уайлдер деярли уч йиллик танаффусдан кейин ғалабага эришди. Бундан аввал америкалик боксчи Тайсон Фьюрига қарши иккита жанг ўтказган (2020 ва 2021 йиллар) ва уларнинг иккисида ҳам мағлубиятга учраганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт