
“Барселона” президенти Жоан Лапорта 17 октябрь куни “Олтин тўп” тақдимот маросимида Лионель Месси билан учрашишини айтди.
- “Олтин тўп” тақдимот маросимида Лионель Месси билан аниқ кўришаман. У учун “Барселона” қандай аҳамиятга эка эканини биламан. Лекин у айни пайтда ПСЖ ўйинчиси.
Биз Мессини ҳурмат қилишимиз керак. Шу боис, мени унинг масаласига аралаштирманг.
Кўплаб каталонияликлар уни “Барса”да кўришни истаяптими? Мен ҳам уларнинг қаторидаман, - деди Жоан Лапорта.
Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона” сафида 776 та учрашув ўтказиб, 670 та гол ва 302 та ассист муаллифи бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 