6-16 октябр кунлари Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъамизнинг 30 мамлакатидан 200 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза, жами 19 та медалга сазовор бўлди. Эркаклар терма жамоамиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан биринчи поғонани эгаллади.
Осиё чемпионати қаҳрамонлари Тошкент халқаро аэропортида Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоа аъзолари қисқа ҳордиқдан сўнг жорий йилнинг декабрь ойида Колумбиянинг Богота шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди