00:13 / 18.10.2022
2 584

Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен яна бир бор тўқнаш келишди

Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен яна бир бор тўқнаш келишди
Хабар берганимиздек, шу кунларда шахмат бўйича "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли турнирда жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суряпти. Юлдуз шахматчилар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳсларда иштирок этяпти.

Тезкор шахмат бўйича жаҳоннинг энг ёш ва шу билан бирга амалдаги чемпиони ҳисобланган Нодирбек кеча ўтказилган 4 та партиянинг 3 тасида кучли рақиблари билан муроса йўлини танлади ва 9-турда турнирдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Швециялик Нилс Гранделиус шахматчимиздан устун келди.

Эътиборлиси, Абдусатторов 11-турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен билан учрашди. Жаҳон чемпионлари 84-юришдан сўнг дурангга рози бўлишди. Бу сафар ҳам Карлсен Нодирбекни мағлуб эта олмади. Шахматчиларнинг бундан аввалги учрашуви жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган бўлиб, ўшанда Абдусатторов тарихий ғалабага эришганди.

Кеча шахматчимиз 10-турда АҚШ вакили Даниэль Народицкий, 12-турда польшалик Ян-Кшиштоф Дуда билан дурангга имзо чекди. Нодирбек 5 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият билан 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи кунги баҳслар олдидан у якка пешқадам бўлиб келаётган эди.

Турнир жадвалида Дуда 25 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамадьяров 23 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган. Гукеш, Эригайси ва Магнус Карлсен ҳисобида 21 тадан очко бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен яна бир бор тўқнаш келишди