"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.
"Биринчи ўринда мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай стадионга келиб қўллаб-қувватлашди. Улар бу ғалабага лойиқ эди. Водий дербисини 1995 йил "Навбаҳор"да биринчи маротаба иш бошлаганимдаёқ қандай ўтишини билганман. Қандай тайёргарлик кўришдан хабардорман. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз, об-ҳаво, барчасини ҳисобга олишимиз керак эди. "Нефтчи" яхши шаклланган жамоа. Улар ўйинни ёмон олиб боришмади. Гол уришди. Лекин кейинги дақиқаларда биз устунлик қилдик. Умуман олганда йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. Қолган 4та учрашувда ҳам боримизни берамиз", - дейди Самвел Бабаян. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди