"Реал" клуби "Барселона" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олиш имкониятини қўлдан чиқармади. Анчелотти шогирдлари "Эльче" устидан ғалаба қозонди — 2:0.
"Мадрид" ниҳоят яна оптимал формага қайтганини намойиш қилди. Биринчи бўлимда улар томонидан яратилган жуда кўплаб вазиятлар голга айланмади. Роналдунинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, Бенземанинг чалқанча услубда урган чиройли голи нотўғри офсайд туфайли инобатга олинмади. "Эльче"нинг қаршилиги 56 дақиқа давом этди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, аммо тўп дарвозабонга тегиб, бўш дарвоза чизиғи олдида турган Бенземага келиб тушди ва Карим ҳисобни очди.
Иккинчи гол ҳам кўп куттириб қўймади. Иско чап қанотдан бир ҳимоячидан қочди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Роналду даврозагача 9 метрлардан бош билан зарба бериб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди! Бу Криштианунинг Ла лигадаги 29-голи бўлди.
"Реал" ҳар ҳолда йирик ҳисобда бўлмаса ҳам, ишончли ғалабани қўлга киритди. Жамоа ўз очколарини сонини 60тага етказиб олди.
Испания Ла лигаси, 24-тур
ЭЛЬЧЕ – РЕАЛ МАДРИД 0:2
Голлар: 0:1 – 56 Бензема, 0:2 – 69 Роналду.
Эльче – Титонь, Роко, Албакар, Суарес, Ломбан, Ньигес (Родригес, 64), Пашалич (Гальвес, 75), Родригес, Фажр, Гонсалес (Эррера, 81), Жонатас.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Иско (Арбелоа, 89), Лукас Силва (Ильярраменди, 84), Бэйл, Кроос, Бензема (Хесе, 90), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Албакар (24), Марсело (38), Жонатас (40), Ньигес (52), Роко (71).
Манба: www.stadion.uz. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди