20:31 / 19.10.2022
1 332

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда "аждарлар" зафар қучди, 2:1.

Ҳисоб 60-дақиқада Дилшод Саитовнинг аниқ зарбасидан сўнг очилди. Бунга мезбонлар 78-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди. 11 метрлик нуқта қаршисига келган Дилшод Жўраев мўлжалда адашмади. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида "Насаф"нинг бразилиялик легионери Лима Круз боши билан гол уриб жамоасига муҳим ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "аждарлар" очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринга кўтарилди. Навоийликлар ҳисобида 35 очко мавжуд.

"Қизилқум" – "Насаф" - 1:2
Голлар
: Дилшод Саитов 60, - 0:1. Дилшод Жўраев 78 пенальти, - 1:1. Матеус Лима Круз 90+4, - 1:2.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Дилшод Жўраев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23.Шерали Жўраев (с), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 43.Шон Пол Комолафе (32. Илҳом Кенжаев, 90+1), 88.Артём Дмитриев.
Захира: 1. Игнатий Нестеров, 3. Абдувосидхон Абдурашидов, 9. Хумоюн Абдуалимов, 18. Даврон Анваров, 21. Орифхўжа Абдухолиқов, 77. Азаматхон Мақсумов, 85. Ислом Асилбеков.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (2.Алибек Давронов, 87), 8.Дилшод Саитов (9.Иван Соловьёв, 87), 10.Ҳусайн Норчаев, 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Матеус Лима Круз, 58), 22.Акмал Мозговой, 27.Зафармурод Абдираҳматов (18.Баҳром Абдураҳимов, 78), 34.Шерзод Насруллаев (7.Шароф Муҳитдинов, 78), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов (с).
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Раҳматов, 14.Ален Масович, 20.Шаҳзод Акрамов.

Огоҳлантиришлар: Умар Эшмуродов 36, Дилшод Жўраев 55, Бобур Йўлдошев 65, Марко Станоевич 76.
Четлатиш: Бобур Йўлдошев 65 (2СК).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди