23:03 / 19.10.2022
1 412

"Қизилқум" бош мураббийи: "Суперлигадаги кучли жамоага мағлуб бўлдик"

"Қизилқум" бош мураббийи: "Суперлигадаги кучли жамоага мағлуб бўлдик"
“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.

- “Насаф”ни ғалаба билан табрикламоқчиман. Фикримча, биз Суперлигадаги энг кучли жамоага мағлуб бўлдик. “Насаф” жамоасини қишда Туркиядаги йиғинда ҳам кўргандим. Ўшанда ўйинларини кузатгандик. Яхши таассурот қолдирган. Ўшандаёқ “Насаф”ни чемпионликка асосий даъвогарлардан бири деб айтгандим. Кейинги ўйинларда ҳам уларга омад тилайман. Балки чемпионликни қўлга киритишар. Осиё Чемпионлар лигасида ҳам “Насаф”га омад тилайман. Бугунги ўйин қийин кечди. Майдонда бир киши бўлиб курашиш ҳам янада қийин.

Аммо жамоамиз муносиб қаршилик кўрсатди. Биз яхши натижани хоҳлагандик. Майдонда камчилик бўлиб қолганимизда ҳам ҳисобни тенглаштира олдик. Ўйиндан олдин ҳам рақиб жамоани тўп билан яхши муомала қилишини билардик. Қарши ҳужумларда уларни жазолаш ҳаракатида бўлдик. Лекин яратилган имкониятдан фойдалана олмадик, “Насаф” ҳам ўз имкониятидан гол уриб кетди. Албатта, хатоимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Мувозанатни сақлай олмадик. Бу жуда аламли.

Жамоамизда тартиб-интизом яхши. Аммо четлатилишлар ҳақида изоҳ бермоқчи эмасман. Албатта, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Александр Станиславлевич, Азиз Усмоновлар ёрдам бера олмадилар. Биз охиригача ҳаракат қилдик.

Дарвозабонларга келсак, Жавоҳир Илёсов ҳам яхши ҳолатда. Бугунги учрашувда ҳам у бир қатор вазиятларда жамоани голлардан сақлади. Игнатий Нестеровнинг захирада қолганига жиддий сабаб йўқ, шунчаки, Илёсов ҳам ёмон таассурот қолдирмаяпти. Нестеровни захирада қолдириш бу бизнинг қароримиз.

Комолафени захирага олиниши бу тактик ўзгариш билан боғлиқ эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Қизилқум" бош мураббийи: "Суперлигадаги кучли жамоага мағлуб бўлдик"