“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силванинг маҳоратини юқори баҳоламоқда ва каталонияликлар португалиялик ўйинчини январда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Ёзда “Барса” Силвани олмоқчи бўлганди, бироқ “шаҳарликлар” бу трансферга тўсқинлик қилди. Энди каталонияликлар ўз фикридан қайтмаганини кўрсатмоқда.
“Барселона” манчестерликларга бу ўйинчи учун 55 миллион евро ва турли бонуслар таклиф этмоқда. Шунга қарамай, бу трансферни амалга ошириш анча мураккаб иш ҳисобланади.
Хосеп Гвардиола 28 ёшли футболчи жамоа учун муҳим эканини таъкидламоқда. Бу вазиятда кўп нарса Бернардунинг танловига боғлиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди