Испаниядаги футбол чемпионатлари (Ла Лига ва Сегунда) ўйинлари тўхтатилиши мумкин. Спорт тўғрисидаги янги қонун испан жамоаларининг норозилигига сабаб бўлди.
Испания ҳукумати жамоаларга футбол Суперлигасида иштирок этиш имконини берувчи қонунни қабул қилди. Бу эса аксарият жамоаларни ташвишга соляпти: кучли клублар Суперлигага кетиб қолса бошқалар катта зиён кўради. Ла Лига жамоалари вакиллари Испания маданият ва спорт вазири Мигел Исета билан учрашиб, арз қилишди. 27 октябр куни норозилик белгиси сифатида Испания чемпионати ўйинлари ўтказилмаслиги эҳтимоли катта.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда футбол Суперлигаси тузилгани эълон қилиниб, унга Испаниянинг «Барселона», «Реал», «Атлетико», Италиянинг «Милан», «Ювентус», «Интер», Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Ливерпул», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Арсенал» жамоалари киритилганди. Бироқ футбол мухлисларининг норозилиги ҳамда ФИФА ва УЕФАнинг таҳдидларидан сўнг аксарият клублар ушбу лойиҳада қатнашишдан бош тортганди. Суперлига ғоясига фақатгина «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» содиқ қолганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»