
“Барселона” жамоаси бош мураббийи Луис Энрике “Бетис”га қарши (2:0) Испания чемпионати 36-туридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.
“Чемпионлик сари яна бир муҳим қадамни ташладик. “Бетис”га қарши ўйинда муаммолар бўлди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади, иккинчисида эса бунинг уддасидан чиқдик.
Жамоамиз турнир жадвалини бошқармоқда ва бошқа клубларнинг натижасига боғлиқ бўлиб қолмаган. Бор эътибори қолган икки ўйинга қаратамиз”, – деди Энрике. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар