23:16 / 22.10.2022
2 168

UFC 280. Маҳмуд Муродов бразилиялик рақибига имкониятни бой берди

UFC 280. Маҳмуд Муродов бразилиялик рақибига имкониятни бой берди
Бирлашган Араби Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида UFC 280 турнири ўтказилмоқда. Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов UFC 280 мусобақасида навбатдаги жангини ўтказди.

Муродовга Бразилия вакили Кайо Борралё рақиблик қилди. Жангнинг дастлабки раунди тенг курашлар остида кечди. Иккинчи раундда Муродов фаолроқ ҳаракат қилди. Учинчи раундда эса Борралё катта устунликка эришди ва ғалаба қозонди.

Шу тариқа Муродов UFC’даги бешинчи жангида мағлубиятга учради.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Учинчи жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди. Бундан аввалги жангда эса Жеральд Миршертга имкониятни бой берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 280. Маҳмуд Муродов бразилиялик рақибига имкониятни бой берди