date
views 4 933

Ван Гаал: «Бу «МЮ» мен билан 3 йиллик шартнома имзолашни ўзи истаганди. Сиз кейинги мавсумда ҳам мени шу жамоада кўрасиз»

Ван Гаал: «Бу «МЮ» мен билан 3 йиллик шартнома имзолашни ўзи истаганди. Сиз кейинги мавсумда ҳам мени шу жамоада кўрасиз»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал кейинги мавсумда ҳам ўз лавозимида ишни давом эттириши ҳақида маълум қилди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

«Клубнинг ўзи мен билан 3 йил муддатга шартнома имзолаган. Буни мен эмас, раҳбарият истаганди. Мен эса 2 йиллик шартнома тузиш таклифини билдиргандим. Шундай экан, кейинги мавсумда ҳам мени шу жамоа бошқарувида кўрасиз.

Биз ҳамиша жараён 3 йил талаб қилишини билардик. Мени янги жамоа қуриш учун таклиф этишган ва шундай бўлмоқда.

Жорий мавсум давомида ҳар ҳафта менинг ишдан кетказилишим ҳақида ёзилди. Мен эса ҳамон шу ердаман. Айтишим керакки, мен қайси жамоада ишласам шундай ҳолат кузатилган. Мен «МЮ»да мендан нимани сўрашган бўлса, шу вазифани бажармоқдаман.

Жамоани қабул қилиб олганимдаги ҳолати билан ҳозирги ҳолатини солиштиришингиз мумкин, фарқни сезиш қийин эмас. Мухлислар ҳам буни эътироф этишади, фақат ОАВ бошқача фикрда. Мен ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтишим керакки, мен ўзимни ҳимоя қилишим шарт эмас.

Мен фақат фактларга таянаман. Ўтган мавсумда биз тўртинчи ўринни эгалладик. Ҳозир эса бешинчи ўринда кетаётган бўлсакда, мавсум якунида учинчи ўрингача кўтарилишимиз ҳам мумкин. Қолаверса биз Англия Кубоги финалига чиқдик. Биз ЕЧЛда иштирок этдик, ахир мен келганимда жамоанинг бундай кўрсаткичлари йўқ эди.

Бундан ташқари, биз Англия Кубоги лигасида узоқроққа бордик. Бу шубҳасиз, ижобий ҳолат. Шунингдек, лигада уй учрашувларида энг яхши натижаларни қайд этган жамоа бўлдик. Лекин сафар ўйинларида натижаларимиз мақтагулик эмас ва бу борада ишлашимиз керак», –дейди ван Гаал.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ван Гаал: «Бу «МЮ» мен билан 3 йиллик шартнома имзолашни ўзи истаганди. Сиз кейинги мавсумда ҳам мени шу жамоада кўрасиз»