БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган “Катта дубулға” турнирида иштирок этган Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда республика Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Спортчи финалда франциялик Aстрид Гнетога қарши баҳс олиб борди. Беллашувда европалик дзюдочининг қўли баланд келди. Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медаль бўлди.
Ушбу натижа орқали Диёра жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Турнирда -73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган бухоролик спортчи Шаҳрам Aҳадов бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Аҳадов молдовалик Петру Пеливанни мағлуб этишга 38 сония сарфлади.
Шахрам Ахадов
Иккинчи бронза медали учун курашган Обидхон Нўмонов испаниялик Сальвадор Рокага имкониятни бой берди.
21 октябрь куни бошланган халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини 9 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.
Катта дубулға, Диёра Келдиёрова, Шаҳрам Aҳадов, Кумуш медал, Aбу-Даби “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди