
Италия А Серияси 11-тури доирасидаги "Рома" - "Наполи" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда римликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувдаги ягона гол иккинчи тайм охирроғида киритилди. "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен 80-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Патрисиу дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб беллашув охиригача ўзгармади ва неполликлар Римдан 3 очко билан ортга қайтадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, легионеримиз Элдор Шомуродов ўйиннинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Рома – Наполи 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 80 Осимхен.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Винья, 82), Смоллинг, Манчини (Эль-Шаарави, 82), Рожер, Спинаццола (Шомуродов, 85), Кристанте, Пеллегрини, Камара (Матич, 82), Дзаньоло, Абрахам (Белотти, 64).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Зелиньски (Гаэтано, 75), Ндомбеле (Элмаз, 57), Лосано (Политано, 75), Осимхен, Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (22), Лосано (45), Ндомбеле (47), Кристанте (51), Рожер (74), Оливера (78), Лоботка (79). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар