Россия премьер-лигасида “Спартаке”, “Уфа” ва “Урал” жамоаларида ўйнаб, Екатеринбург клуби билан ҳам шартномани бекор қилган Остон Ўрунов мухлису мутахассислар муҳокамалари марказида турибди.
21 ёшли универсал футболчимиз ҳақидаги фикр-мулоҳазалар турлича бўлмоқда. Ўзбек футболини яхши билган ёки легионеримиз билан ишлаган Андрей Канчельскис, Валерий Кечинов, Алексей Стукалов каби мутахассислар Ўруновнинг истеъдодга эга эканини эътироф этаётган бўлса, ҳамюртимизга ишончсизлик билан қараётганлар ҳам борлигини айтиб ўтиш жоиз.
Ана шундай мутахассислардан бири “Спартак” клуби президенти бўлган Леонид Федуннинг собиқ маслаҳатчиси, италиялик футбол агенти Франко Камоццидир.
Франко Камоцци ҳам Остон Ўруновнинг “Урал” билан шартномани бекор қилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, ўзбек футболчиси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Ўрунов – савияси паст футболчилардан. Унинг қандай қилиб “Спартак”дек катта клубга келиб қолгани мен учун ҳамон сирлигича қолмоқда. Шу ўринда таъкидлашим керакки, мен клубга уни трансфер қилмасликни маслаҳат берган эдим, - деди Франко Камоцци.
Хабарингиз бор, Ўрунов “Спартак” билан узоқ муддатли шартномани бекор қилганидан кейин сентябрь ойида “Урал” жамоасига кўчиб ўтганди. Маълум бўлишича, ҳамюртимиз жамоа бош мураббийи Виктор Гончаренко билан ўйин амалиёти камлиги бўйича жанжаллашиб қолган. Кейинчалик томонлар ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.
Ўруновнинг “Урал”дан кетишига “Спартак” вакиллари ҳам муносабат билдирди. Хусусан, пойтахт клубининг ижарадаги ўйинчилар билан ишлаш бўйича менежери Никита Баженов шундай деди:
- “Ўруновнинг нимаси тўғри келмади?” деган савол миямга энг охири келди. Ҳамма нарсанинг турли даражадаги сабаблари бўлади. Балки Остон фаолиятини тугатадиган пайт келгандир. Албатта, бу ҳазил. Лекин нима бўлганини Ўруновнинг ўзидан сўраш керак. Футболда бунақа нарсалар учраб туради.
“Спартак”нинг собиқ хўжайини Леонид Федуннинг рафиқаси Зарема Салихова ҳам Ўруновнинг трансферига қаршилик қилганлар бўлган. Остоннинг навбатдаги можаросидан кейин у ҳам ўз фикрини билдирди.
- Ўруновнинг трансфери Шамиль Газизовнинг фаолиятини барбод қилди. Бу мутахассиснинг бир лаҳзада фойда қилиш истаги уни ўзини мағлуб этди. Газизов ўзи олган ўйинчилар ўйнаб кетолмаса, харажатларни ёнидан қоплаб беришни ваъда қилганди. У амалга оширган трансферлардан қайси бири расво, Кокоринникими ёки Ўруновники?, - деди Зарема Салихова.
“Спартак”нинг собиқ администратори Александр Хаджи ҳам уфалик мутахассис Шамиль Газизов билан ҳамкорлик Остон Ўруновнинг зарарига ишлашини айтганди.
- Газизов ҳақида аввал ҳам кўп гапирганман. Ўрунов жуда ёш, шу сабаб Шамилнинг таъсирига тушиб қолган. Аввал Ўрунов ҳақида эшитмаганмиз, у эса “Спартак”да пайдо бўлиб қолди.
Унинг келажакдаги фаолияти қандай давом этиши ҳақида бирон нима дейиш қийин. Ҳаммаси қандай жамоага тушишига боғлиқ. Агар яна Газизов билан ишласа, ҳеч нарса яхши томонга ўзгармайди, - деган эди Александр Хаджи.
Эслатиб ўтамиз, Шамиль Газизов Остон Ўруновни Тошкентнинг “Локомотив” клубидан ўз бош директор бўлган “Уфа”га трансфер қилган. Кейинчалик “Спартак” бош директори бўлганидан кейин легионеримизни ўзи билан Москва клубига олиб кетганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин