Ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Эрлинг Холанд собиқ жамоадошларини унутмаганини кўрсатди.
Норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси доирасида дортмундликларга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг “Манчестер Сити” ўйинчиларининг футболкасини йиғиб, уларга автограф қўйиб, “Боруссия” футболчилари ва клуб маъмурларига тарқатиб берди.
Таъкидлаш жоизки, Холанд дўстларига совға улашишни яхши кўради. Норвегиялик ҳужумчи ўзининг таклифига кўра “Боруссия”дан “Манчестер Сити”га ўтган Мануэль Аканжига 14 минг евро турадиган Rolex соатини ҳадя қилганди.
Эрлинг Холанд манчестерликлар сафида барча турнирларда 16 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи