09:31 / 31.10.2022
1 162

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» айни вақтда «Пахтакор» даражасига чиқиб бўлди

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» айни вақтда «Пахтакор» даражасига чиқиб бўлди
Фото: ПФЛ
«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Кубоги финали доирасида «Навбаҳор»га қарши кечган ўйиндаги ғалабадан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Рухсат берсангиз, финал учрашувини ажойиб тарзда ташкил этиб берган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шунингдек, барча шароитларни яратиб берган «Бухоро» футбол клуби мутасаддиларига ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Ўйинга келадиган бўлсак, биз биринчи бўлимда яхши ва сифатли футбол намойиш этдик. Иккинчи бўлим ўрталарига қадар ҳам шу даражани ушлаб тура олдик. Аммо ўша голли вазиятдан сўнг ўйинимизда пасайиш кўзга ташланди. Қўшимча бўлимларда йигитлар ўзида куч топа олди. Ғалабада ҳар бир футболчимизнинг ўрни муҳим бўлди. Таъкидлаш жоиз, бугун ишониб майдонга туширган ёш футболчимиз ҳам ажойиб тарзда ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимдаги сусткашлик борасида

Биз яна шу жараёнга дуч келдик, гол урсак, ҳисобни сақлаб қолишга ўйнаяпмиз. Бу борада йигитларга кўрсатма бергандик. Аммо яна шундай ўйнадик ва гол ўтказдик. Қўшимча бўлимларда жисмоний имконият жуда муҳим аҳамият касб этади. Қўшимча бўлимларда яна устунликка эга бўлдик. Захирадан 2 нафар футболчини майдонга ташлаганимиз ўйинга тезлик қўшди.

Оқ рангли бош кийими ҳақида

Биринчи кубокни қўлга киритганимизда ҳам оқ рангли бош кийимда эдим. Бунда ўзимни қулай ҳис қиламан. Кўплар буни омад келтирувчи деб ҳам айтади. Аммо бу ғалабага бош кийимнинг алоқаси бор деб ўйламайман.

Лима Крузнинг мослашув жараёни борасида

Бу ғалабада асосий ишни шу Лима Круз бажарди. У жамоага келган вақтда жисмоний имконияти яхши эмасди. Буни ўзи ҳам айтиб ўтган. Аста-секинлик билан уни жамоага мослаштириб боряпмиз, бугун у ҳал қилувчи паллада гол уриб жамоамизга ғалаба келтирди.

Ўтган мавсумда Каледурович трансфери ҳам шу каби саволларни туғдирганди. Мен ўшанда ундан 20 та гол кутмаётганимни, ҳал қилувчи паллаларда жамоамизга фойдаси тегиши зарурлигини айтгандим. Кўрган бўлсангиз, ўшанда у ярим финалда гол уриб финалга чиқишимизга ҳисса қўшганди.

Суперлига чемпионлиги учун кураш ҳақида

Ҳозир барчамиз шуни кутяпмиз. Олий мақсадимиз Суперлига ғолиблигига қаратилган. Йигитлар билан гаплашиб олдик, ҳозирданоқ «Динамо» билан ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур.

Жамоа ўзагини келаси мавсумга сақлаб қолиш ҳақида

Мендаги асосий бошоғриқ муаммолардан бири ҳам шу аслида. Эшитишимга қараганда «Пахтакор» айрим футболчиларимизга «совчи қўяётган» экан. Биз ҳозир «Пахтакор» даражасига чиқиб бўлдик. Шу сабабдан футболчи «Насаф»ни «Пахтакор»га алмаштириш тўғри бўлади деб ўйламайман.

Кейинги мавсум ОЧЛнинг икки мавсумида ҳам ўйнашимиз аниқ бўлди: жорий мавсумни давом эттирамиз ва келаси мавсумни бошлаймиз. Шу боис таркиб ўзагини сақлаб қолишга ва янги футболчилар олиб келишга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: «Насаф» айни вақтда «Пахтакор» даражасига чиқиб бўлди