Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини якунига етди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда эса номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қарши клуби сафида голларга Акмал Мозговой ва Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Наманганликларнинг голи Дониёр Абдуманнопов номига қайд этилди.
Беллашувдан сўнг қаршиликларнинг бразилиялик легионери Матеус Лима Круз ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Бугунги баҳс ажойиб тарзда ўтди. Фантастик беллашув гувоҳи бўлдик. Якунда ғалабани қўлга кирита олганимдан хурсандман. Мен учун бугунги баҳс ҳаётимдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Сабаби, бу каби совринларни ютиш инсонга фахр туйғусини беради.
- Илк дақиқадан бошлаб якдиллик билан ҳаракат қилдик ва ўйинни охиригача шу темпни сақлаб қолишга интилдик. "Насаф" ўтган йили ҳам бу совринни қўлга киритган экан. Умуман олганда, соврин ютиш ёқимли жараён. Шу туфайли ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам хурсандман.
- Гол нишонлашингиз Месси ёки Роналдуга ҳавас қилганингизданми?
- Бу шунчаки ўйин пайти келиб чиққан ҳиссиёт. Буни ҳеч кимдан ўрганганим йўқ. Ўзим ҳавас қиладиган футболчи Месси ёки Роналду эмас. Мен учун энг яхшиси бразилиялик Роналдо. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи