1 263
Бокс ОЧ—2022. Абдумалик Ҳалоков ва Руслан Абдуллаев рақибларини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди
Абдумалик Ҳалоков
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди. 1 ноябрь кунги баҳсларда икки нафар боксчи рингга кўтарилди.
- 57 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Абдумалик Ҳалоков дастлабки босқичда Таиланд вакили Саравуйт Суктетга тўқнаш келди. Унда Ҳалоков 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.
- 63,5 кг вазн тоифаси вакили Руслан Абдуллаев эса япониялик Шунсуке Китамото билан баҳс юритди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади, Руслан иккинчи раундда Япония вакилини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам эришди.
Шу тариқа Ҳалоков ва Абдуллаев Осиё чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи