00:44 / 03.11.2022
1 166

ЕЧЛ. «Реал» ўз майдонида «Селтик»ни тор-мор этди, «Лейпциг» сафарда «Шахтёр»ни мағлуб этди

ЕЧЛ. «Реал» ўз майдонида «Селтик»ни тор-мор этди, «Лейпциг» сафарда «Шахтёр»ни мағлуб этди
Футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг 6-туридан ўрин олган ўйинлар 2 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

F гуруҳида «Реал» «Селтик»ни қабул қилди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Лука Модрич пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 21-дақиқада Родриго ҳам пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 51-дақиқада Марко Асенсио, 61-дақиқада Винисиус Жуниорлар ҳисобни йириклаштиришга хизмат қилувчи голларни урди. 71-дақиқада Федерико Вальверде ҳам гол муаллифига айланди. 84-дақиқада Жота ҳисобни қисқартиришга эришди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Лейпциг» «Шахтёр» устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Немис клуби сафида Кристофер Нкунку, Андре Сильва, Доминик Собослаи ва Дани Олмо гол муаллифига айланди.

Шу тариқа «Мадрид» клуби 13 очко билан гуруҳни 1-ўринда якунлади. «Лейпциг» 12 очко билан 2-ўринни эгаллади. «Шахтёр» эса Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

«Реал» – «Селтик» 5:1
Голлар
: 1:0 – 6 Модрич (пенальти), 2:0 – 21 Родриго (пенальти), 3:0 – 51 Асенсио, 4:0 – 61 Винисиус Жуниор, 5:0 – 71 Вальверде, 5:1 – 84 Жота.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 64), Алаба (Начо, 66), Милитао (Вальехо, 73), Менди, Модрич (Себальос, 66), Кроос, Вальверде, Асенсио, Винисиус Жуниор (Бензема, 64), Родриго.
«Селтик»: Ҳарт, Юранович, Старфелт, Йенс, Тэйлор, Муй (Тернбулл, 63), ЎРайли, Ҳатате (Абилгор, 82), Абада (Жота, 63), Фурухаси (Якумакис, 62), Маэда (Ҳакшабанович, 63).
Огоҳлантиришлар: ЎРайли (20), Фурухаси (47).

«Шахтёр» – «Лейпциг» 0:4
Голлар
: 0:1 – 10 Нкунку, 0:2 – 50 Андре Сильва, 0:3 – 62 Собослаи, 0:4 – 68 Олмо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Реал» ўз майдонида «Селтик»ни тор-мор этди, «Лейпциг» сафарда «Шахтёр»ни мағлуб этди