Хитой санкциялар таҳдидларига қарамай, Россия билан ҳамкорликдан бош тортмайди. Бу ҳақда Испаниянинг “El País” газетаси ёзмоқда.
“Пекин Москвадан воз кечмайди, чунки у Ғарбни асосий рақиб, Россияни эса ҳамкорлик қилиши керак бўлган ҳамкор деб билади, айниқса халқаро вазиятнинг ёмонлашуви фонида”, - дейилади хабарда.
Муаллифга кўра, сўнгги йилларда Си Цзиньпин ва Владимир Путин Хитой ва Россия қанчалик яқин эканини яққол кўрсатиш учун барча имкониятларни ишга солган.
“Си Цзиньпин Путинни энг яхши ва энг яқин дўсти деб атади. 2013 йилдан буён улар 40 мартага яқин учрашишди. Иккала томон ҳам чексиз дўстликни сақлаб келмоқда ва янги даврда уларнинг “ҳар томонлама стратегик шериклиги” ва ўзаро ҳамкорлиги халқаро майдонда қулай омил бўлишига ишонмоқда”, - дейди эксперт.
"Россия ва Хитой жаҳон тартибини ўзгартириш бўйича умумий мақсадни кўзламоқда. Си Цзиньпин Москвани қоралаш ниятида эмас – аслида у Путиннинг қарорини сўзсиз қўллаб-қувватлайди ва дипломатик ёрдам кўрсатишда давом этади”, - деб ёзади муаллиф.
Ғарб ўзининг “демократик қадриятлари, манфаатлари ва хавфсизлигини” хавф остига қўймасдан, шунчаки таклиф қилинадиган ҳеч нарсага эга эмас, дея хулоса қилади мақола.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу ёқилғи нархининг ошишига ва AҚШ ва Европанинг ўзида рекорд даражадаги инфляцияга сабаб бўлди. Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди. Унинг сўзларига кўра, AҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи