Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков чорак финалга йўл олди

Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков чорак финалга йўл олди
Фото: Бокс федерацияси
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.

-57 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков Ироқ вакили Жасим Муҳаммедга қарши жангда тўлиқ устунлик қилди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳалоков чорак финалга йўл олди.

Шунингдек, 4 ноябрь кунги баҳсларда Ҳасанбой Дўстматов таиландлик Панмот Титисанга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

-71 кг вазн тоифасида Ҳавасбек Асадуллаев илк босқичда мўғулистонлик Бямба-Эрдене Отгонбаатарга қарши рингга кўтарилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

-48 кг вазнли Асилбек Жалилов қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга қарши ўтказди ва мағлуб бўлди.

-60 кг вазн тоифасида Адҳамжон Муҳиддинов Филиппин вакили Баскон Паулга қарши жангда муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар