1 653
Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси 1/8 финалида қайси жамоалар тўқнаш келиши борасида тахмин қилди
Чоршанба куни Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунланди: плей-оффда иштирок этувчи барча 16 жамоанинг номи маълум бўлди.
Турнирнинг навбатдаги босқичига қура ташлаш маросими 7 ноябрь куни бўлиб ўтади. 1/8 финалда бир мамлакат вакили ёки Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйнаган клублар тўқнаш келмайди.
Бирмингемда жойлашган "SuperJohn" суперкомпьютери Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш натижаларини башорат қилди.
Унга кўра, мазкур босқичда қуйидаги жамоалар тўқнаш келиши мумкин:
"Наполи" - ПСЖ
"Реал" Мадрид - "Айнтрахт"
"Челси" - "Лейпциг"
"Порту" - "Милан"
"Ман Сити" - "Интер"
"Бавария" - "Брюгге"
"Тоттенхэм" - "Боруссия" Дортмунд
"Бенфика" - "Ливерпуль"
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйинлари 14/15 ҳамда 21/22 февраль кунларига, жавоб баҳслари эса 7/8 ва 14/15 март кунларига белгиланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи