Ўзбекистон футбол ассоциацияси ниҳоят Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилишини тасдиқлади.
«Ўзбекистон миллий жамоаси 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Йиғин доирасида жамоамиз иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Дастлабки ўйин 16 ноябрь санасида Қозоғистон миллий жамоасига қарши бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Шунингдек, Сречко Катанец шогирдларининг 20 ноябрь кунги рақиби ҳам маълум. Футболчиларимиз Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00да старт олади», - дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ, Россия миллий жамоасининг 19 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўтказилиши белгиланган Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик баҳси боснияликлар сафидаги Эдин Жеко, Миралем Пьянич ва яна бир қатор ўйинчиларнинг Россия билан ўртоқлик ўйинидан бош тортгани сабаб бекор бўлганди. Кўп ўтмай, рус нашрлари Россия Ўзбекистон билан ўйнаш таклифи билан чиққани, томонларнинг бу борадаги музокаралари анча вақт тўхтаб қолгани, аммо ҳозирга келиб ташкилотчилар келишувга эришишга яқинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 16 ноябрь куни Қозоғистон миллий жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Учрашув 16 ноябрь куни соат 18:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Россия миллий жамоаси эса 17 ноябрь куни Душанбеда Тожикистонга қарши ўйин ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи