date
views 1 711

Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков ва Шаҳзод Музаффаров ярим финалга йўл олди

Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков ва Шаҳзод Музаффаров ярим финалга йўл олди
Фото: ASBC
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. 6 ноябрь кунги баҳсларда қатор ўзбекистонлик боксчилар ўз жангини ўтказди.

Абдумалик Ҳалоков Эрон вакили Сажад Муҳаммадга қарши рингга кўтарилди ва рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади. Ҳалоков бу ғалаба орқали ярим финалга йўл олди.

Шаҳзод Музаффаров эса Меҳди Хусравига қарши жанг қилди. Музаффаров форс боксчисини таслим этиб, ярим финалчига айланди.

Адҳамжон Муҳиддинов ва Хунатип Пиднуш ўртасидаги жангда таиландлик боксчи рингга чиқмади. Шу тариқа Муҳиддинов ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича Осиё чемпионати. Абдумалик Ҳалоков ва Шаҳзод Музаффаров ярим финалга йўл олди