Coca-Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ўйин биз учун кутилмаган натижа билан якунланди. Рақиб чуқур ҳимояланди ва бизга ҳужумда деярли имкон бермади. Олдинга ўтиб таваккал қилдик ва қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
Олдинги ўйинларда ҳам очко йўқотганимиз ва бугунги натижа мусобақа жадвалига таъсир кўрсатаяпти. Бугунги мағлубиятдан сўнг имкониятларимиз анча камайиб кетди. Олдинда битта ўйинимиз бор ва биз охиригача ҳаракат қиламиз. Умумий ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ. Ўша кубок финалидан сўнг бизда руҳан ва жисмонан чарчоқ бор эди. Бу ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Уйдаги ўйинларда рақиблар биз билан чуқур ҳимояланган ҳолда ўйин ташкил этишаяпти. Бугун олдинги чизиқда вазият яратадиган ва ҳужумларни якунлайдиган футболчи таркибимизда йўқ экани яна бир бор кўриниб қолди.
- "Насаф" уйдаги ўйинларда 7 марта дуранг қайд этибди. Бу натижага қандай изоҳ берасиз?
- Журналистлар уйдаги ўйинларга эътибор қаратишаяпти. Лекин ҳеч ким сафарда энг яхши мавсум ўтказганимиз ҳақида гапирмаяпти. Айтиб ўтдим, жамоалар уйдаги ўйинларимизда бизга нисбатан чуқур ҳимояланган ҳолда ўйин ташкил этишаяпти.
- Биринчи бўлимда ҳакамлар жамоани руҳан синдиришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширгандек кўринмадими?
- Йўқ, бундай эмас деб ўйлайман. Биз ўзимиз кам вазият яратдик ва имкониятларни голга айлантира олмадик. Бунга ҳакамларни алоқаси йўқ бўлса керак.
- "Нефтчи"дан кўра бугун "Насаф"га кўпроқ очко керак эди. "Насаф"ни ютган жамоага қандайдир моддий рағбатлар берилиши мумкин бўлган гаплар атрофда айланиб юрибди...
- Биз ҳам узоқдан туриб эшитаяпмиз. Кўп жамоалар бизни очко йўқотишимизни истаб ҳаракат қилгандек кўринаяпти. Бизга қарши икки карра куч билан ўйнашаяпти. Аммо, бу борада менда ҳеч қандай асос йўқ ва бирон фикр айтишим қийин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”