07:13 / 08.11.2022
1 157

Бокс. Муллажонов, Саидраҳимов ва Жаъфаров ярим финалда, 2 нафар боксчимиз мусобақани тарк этди

Бокс. Муллажонов, Саидраҳимов ва Жаъфаров ярим финалда, 2 нафар боксчимиз мусобақани тарк этди
Фото: Бокс федерацияси
Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича 2022 йилги Осиё чемпионатининг 7 ноябрь кунги баҳслари якунланди.

Ушбу кунда ўзбекистонлик олти нафар чарм қўлқоп устаси чорак финал баҳсларида қатнашди.

-75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров Тожикистон вакили Абдумалик Болтаевга имкон қолдирмай, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Одилжон Аслонов (-80 кг) эса ҳиндистонлик Чаҳар Лакшияга қарши кечган жангда қийин ғалабага эришиб, кейинги босқичга чиқди.

Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) мезбонлар вакили Адилҳиндави Одаига қарши жанг ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

-92 кг вазн тоифаси вакили Мадиёр Саидраҳимов Камбожа номидан қатнашган асли ўзбекистонлик Абдулла Ражабовдан устун келди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

+92 кг вазнда ҳаракат қилаётган Лазизбек Муллажанов Кувайт вакили Али Алқрибга имкон қолдирмади. Муллажонов учта раундни ҳам катта устунлик билан якунлаб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди.

-50 кг вазн тоифаси вакили Азиза Ёқубова ветнамлик Нгуен Ти Тамга ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Муллажонов, Саидраҳимов ва Жаъфаров ярим финалда, 2 нафар боксчимиз мусобақани тарк этди