"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан (6:0) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳимоямиздаги хатолар қимматга тушди. Ўйинга бошқача тайёргарлик кўргандик. Голдан кейин рақиб тезда иккинчи голни урди. Йигитлар руҳий жиҳатдан «чўкишди». 2-3та голни индивидуал хатолар сабаб ўтказиб юбордик. «Пахтакор» жамоасида даража ва сифат юқори. Футболчиларнинг даражаси ўз сўзини айтди. Кучли тўртликда бораётган жамоалар ҳақиқатдан ҳам юқори ўринларга муносиблар. Буни мавсум давомида кўрдик. «Пахтакор» чемпион жамоа. Таркибида яхши футболчилар бор. Бизда бир нечта йўқотишлар борлиги учун қийин бўлишини билардик Дейлик, Бобур Йўлдошев, Александар Станиславлевич, Шон Пол Комолафе ёрдам бера олишмади", - деди "Қизилқум" бош мураббийи.
- «Қизилқум» таркибида тажрибали ижрочилар йиғилган. Улар профессионал футболчилардир. Лекин бугун майдонда бундай даражадаги ўйинчиларни кўрмадик. Балки мавсум охири бўлгани учун аллақачон кетишни ўйлашаётгандир?
- Балки, бўлиши мумкиндир. Футболчиларнинг ўз вазифалари бор. Тўғри айтдингиз, йигитлар тажрибали. Аммо бир нарсани айтиш керакки, бу жамоани мен йиғмаганман. Агар жамоани ўзим йиғганимда бошқа гап эди. Ёзги трансферлар ойнасида ҳам таркибни кучайтира олганимиз йўқ. Аксарият жамоалар ёзда кучайишга эришди. Биз селекцияда фаол бўлмадик.
- Охирги чиққан хабарларга кўра, Никола Лазаревич «Қизилқум»ни тарк этади ва Суперлига жамоаларидан бирида иш бошлайди.
- Мен бу ҳақида раҳбариятга айтганман. «Сурхон» билан ўйиндан сўнг истеъфо беришимни таъкидладим. Кетишни истадим. Аммо мавсум охиригача қолдим. «Сўғдиёна» билан ўйин мен учун «Қизилқум»даги охиргиси бўлади.
- Сўнгги тур олдидан жамоани руҳан тиклаш қийин бўлмайдими? Балки ёшларни туширарсиз?
- Қўлимиздан келганича тиклашга ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси йигитларнинг ўзига боғлиқ. Улар ўз вазифаларини бажаришни истаса, охирги турга ҳар томонлама тайёрлана олишади.
- АГМК билан ўйидан олдин жамоадан кетишингиз ҳақида гаплар чиққанди. Бу ростми?
- «Навбаҳор», «Металлург»га қарши ўйинлардан сўнг кетишни истагандим. «Сурхон» билан учрашувдан кейин эса қарорим юз фоиз аниқ эди. Нима бўлганда ҳам «Қизилқум»га омад тилайман. Менга эса фаолиятимда янги чақирув ва рестарт зарур. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”