Тез орада жаҳон футболида Қатардаги мундиал муносабати билан танаффус эълон қилинади. Европа клублари ҳозирдан январь ойида бўладиган трансфер бозорига тайёргарлик кўришни бошлаб юборди. Мавсум бошидан бери таркибнинг нозик нуқталарини аниқлаб олган жамоалар ўзларига керак футболчилар учун курашга киришди.
Ҳозирча, кучли бешлик чемпионатларида фақат бир футболчимиз – Элдор Шомуродов бор. Унинг ҳам “Рома”да ишлари юришмаяпти. Аслида легионеримиз ёзда Римни тарк этиши кутилган эди. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, Жозе Моуриньо унга албатта имконият берилишини айтиб, бошқа клубга ўтишига йўл қўймаган.
Мавсум бошидан бери Элдор А Серия ва Европа лигасида атиги еттита учрашувда майдонга тушиб, жами 85 дақиқа тўп тепгани футболчимизни ўз фаолиятида ўзгаришлар қилишига сабаб бўлиши кераклиги айтилмоқда.
Моуриньо ўзи ваъда қилган имкониятни қачон ва қай шакллда бериши мавҳумлигича қоляпти. Табиийки, Элдор Шомуродов даражасидаги футболчи ишсиз қолмайди. Италия матбуотининг ёзишича, унга “Болонья” ва “Торино” даъвогар. Айрим манбалар Элдорга Испаниядан “Севилья” ҳам қизиқаётганини ёзди.
“Болонья” ёзда ҳам ўзбек ҳужумчиси учун узоқ курашган, лекин мақсадига ета олмаган эди. Лекин бу гал “Торино”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.
Турин клуби тўпурар ҳужумчига катта эҳтиёж сезмоқда. Ҳозирча, Иван Юрич шогирдлари орасида 13-турга келиб иккитадан кўп тўп кирита олган ўйинчининг ўзи йўқ. Ҳужум чизиғи вакилларидан Антонио Санабрия тўққизта ўйинда бир жуфт гол урди. Ўн бир марта майдонга тушган Пьетро Пеллегри ҳисобида битта гол бор. Франциялик легионер Янн Карамо ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ.
Туринликлар Элдор Шомуродов жамоага келса, тез мослашиб кетишига ишонмоқда. Чунки айни пайтда таркибда етакчилик қилаётган ўйинчилардан икки нафари – Никола Влашич ва Алексей Миранчук ҳамюртимиз билан бир пайтда Россия премьер-лигасида узоқ муддат тўп тепган.
“Торино” қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Шомуродовни ижарага олишни режалаштирган. Трансферларни кузатиб бораётган клублар мавсум ўртасида бирор жамоа ўзи кўзлаган футболчини бирданига трансфер ҳуқуқи билан сотиб олмаслигини таъкидламоқда. Шу маънода, “Торино” римликлар билан Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш масаласини ёзга қолдирмоқчи экани айтилмоқда. Бунинг учун легионеримиз ижара муддатида ўзининг энг яхши ҳислатларини намойиш қилишига тўғри келади.
Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов ҳам “Рома”даги вазият ўзгармаса, қишки трансферлар вақтида бу масала яна бир бор кўриб чиқилишини билдирган эди.
“Рома” ҳам қишда янги трансферларни кўзлаган. Молиявий фейр-плей қоидалари бузилмаслиги учун айрим ўйинчилар билан хайрлашишни вазият тақозо этмоқда. Ёзда Шомуродовни бир неча клублар, хусусан, “Торино”га бермаган пойтахт клуби бу гал каттароқ ижара суммасига ўзбек футболчисини қўйиб юбориши тахмин қилинмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, янги йил яқинлашгани сари Элдорга оғиз соладиган жамоалар сафи кенгайиб бориши ҳам кутилмоқда. Демак, легионеримиз жиддий қарорлар қабул қиладиган давр келди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва етакчиси Италияга захирада ўтириш учун боргани йўқ ва у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши ўзбекистонлик мутахассислар ва мухлислар учун ҳам жуда зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”