21:00 / 09.11.2022
1 977

Боксчиларимиз Осиё чемпионатининг 1/2 финалида кимларга қарши жанг қилади?

Боксчиларимиз Осиё чемпионатининг 1/2 финалида кимларга қарши жанг қилади?
Амманда бўлиб ўтаётган қитъа биринчилигининг барча ярим финалчилари маълум. Ярим финалдаги энг кўп рақибимиз Мўғулистондан. Ушбу мамлакат терма жамоасига ҳамюртимиз Аброр Турсунпўлатов бош мураббийлик қиляпти. Бу мутахассис Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи ҳисобланади.

Боксчиларимиз Қозоғистон ва Ҳиндистондан икки нафардан рақибга қарши рингга кўтарилишади. Қуйида терма жамоамиз аъзоларининг рақиблари билан танишишингиз мумкин.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Кҳаркҳуу Энкҳмандакҳ (Мўғулистон)

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан ( Қозоғистон)

-57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лунда (Мўғулистон)

-60 кг: Атҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Тайпейи)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауров (Қозоғистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Бекжигит улуу Омурбек (Қирғизистон)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нареэндар (Ҳиндистон)

Манба: olamsport.com`

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчиларимиз Осиё чемпионатининг 1/2 финалида кимларга қарши жанг қилади?