
Хорхе Сампаоли ЖЧ-2022 қишда Қатарда ўтказилиши борасида кескин танқидий фикр билдирди.
"ФИФА мундиални нотўғри вақтда, нотўғри жойда ўтказишга қарор қилди. Бунинг ҳаммаси пул учун. Бу бизнес, қолган барчаси иккинчи даражали, оқибатларидан эса бошқалар азият чекмоқда.
Футболчилар асосий эътиборини ЖЧга қаратаётганини табиий, аммо аслида бу уларнинг айби эмас. Ҳозирги жамият тарихдаги энг аҳмоқ ва пасткаши. Инсоният тарихидаги энг ёмон давр ва ҳаммаси янада ёмонлашиб кетмоқда.
Етакчилар? Айтяпманку, ҳозирги жамият – тарихдаги энг аҳмоғи. Ўзгарувчан, тушуниб бўлмайдиган вазиятлар одатий ҳол бўлиб қолди. Мен буни ҳар куни, ҳар дақиқада кўраман.
Бизни ҳеч ким огоҳлантирмайди, сабаби биз қайси маълумот тўғри, асослилигини била олмаймиз. Барчасининг бир қисми бўлиш жуда оғир. Мени бу ташвишга солмоқда, сабаби ОАВ ҳам ана шу циркнинг иштирокчиси бўлиб қолмоқда", – деди "Севилья" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар