"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Сассуоло"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Жамоа ғалаба қозонишни хоҳлади, улар рақибни яхши назорат қилди. "Сассуоло" қийин рақиб ва қарши ҳужумларда жуда тезкор.
Бир футболчи ўзининг нопрофессионал ҳаракатлари билан жамоанинг саъй-ҳаракатларига хиёнат қилганидан афсусдаман. "Лацио"га қарши ўйинда Ибанес ҳақида бундай гапирганимни кўрмадингиз, чунки унинг бу масалага муносабати юқори даражада. Футболчилар хато қилишлари мумкинлигини яхши билишади.
Бугунги вазиятда нопрофессионал муносабат бор эди. Энг кўп афсусланганим, бу жамоадошлар учун нотўғри. Аммо биз сафарда очко олдик, буни ёмон натижа, деб бўлмайди.
Бир ўйинчидан ташқари жамоанинг муносабатидан мамнунман. Мен бу ҳақда уларга кийиниш хонасида айтдим. Майдонда менинг 16 та футболчим бор эди, бироқ 15тасининг ўйинга бўлган ёндашуви ёқди.
Бу ким? Уни айтмайман. Январда у ўзига янги жамоа қидириши керак", - деди португалиялик мутахассис. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”