08:52 / 11.11.2022
2 879

Ҳасанбой Дўсматов нима учун ҳаваскор боксга қайтганининг сабабини маълум қилди

Ҳасанбой Дўсматов нима учун ҳаваскор боксга қайтганининг сабабини маълум қилди
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли турнир финалига йўл олган боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ярим финал тўқнашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу рақибим билан илк бор тўқнаш келяпмиз. Шунинг учун ҳам ўрганишнинг ўзига 1 раунд вақт кетди. Танаффусда мураббийларим берган кўрсатмалар анча қўл келди ва Худога шукур ғалаба қозондим.

Финалда ўзим кутган рақиб - Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтариламан. Худо хоҳласа, реванш оламиз. Осиё чемпионатига шу ниятда келганман. Тўғрисини айтсам, шунинг учун ҳам ҳаваскор боксга қайтганман.

Боксда ноҳақликлар бўлиб туради. Ёш спортчиларимизнинг кўпчилиги шунинг қурбони бўлмоқда. Уларда ҳали вақт кўп, кейинги мусобақаларда яхшироқ натижа қайд этишларига ишонаман
".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов нима учун ҳаваскор боксга қайтганининг сабабини маълум қилди