23:13 / 11.11.2022
1 387

Каратэчилар Москвада 13та олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олишди

Каратэчилар Москвада 13та олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Фото: Каратэ федерацияси
Жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москвада Косики каратэ бўйича иккинчи жаҳон чемпионати ва Сёгун кубоги-2022 баҳслари бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, ушбу турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Тошкент шаҳар фудокан карате-до федерацияси ўнлаб мамлакатлар ўртасида яққол устунликни кўрсатди.

Федерация терма жамоаси яккакурашлар ва жамоавий курашлар бўйича 13та олтин, 12та кумуш ва 4та бронза медалларини қўлга киритиб, якунда умумжамоалар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Бу натижа билан эса вакилларимиз 2023 йил Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди.


Москвадан медаллар шодаси ва мутлақ ғолиблик билан қайтган чемпионларимиз куни кеча Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда тантанали кутиб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Каратэчилар Москвада 13та олтин медалга эга чиқиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олишди