12 ноябрь куни Суперлигада охирги тур. Шу куни қайси жамоанинг чемпион бўлиши аниқ бўлади. Про лигага тушиб кетган “Динамо” қайси клуб шерик бўлиши ҳам шанба куни ойдинлашади. Барчанинг диққат-эътибори 12 ноябр кунги муҳим беллашувларга қаратилиши шубҳасиз. Мутахассис Жамшид Саидов клубларнинг имконияти хусусида шундай деди:
“Динамо” – “Қўқон-1912”
- Аслида “Динамо”га керак эмас, “Қўқон-1912”га керак. Шунинг учун қўқонликлар бор кучини беради. Аммо самарқандликларнинг ўтган турдаги ўйинини кўрсангиз, жуда яхши ҳаракат қилдилар. “Сурхон”га деярли имконият бермади. Ваҳоланки, “Сурхон” охирги 4-5 та турда яхши ўйин кўрсатган. Ўйлайманки, “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлуб этади. Ўз майдонида охирги учрашувни чиройли тарзда тугатиб қўйишни хоҳлашади. Фикрим ҳам, ниятим ҳам, “Динамо” ютса керак. Имкониятлар 80х20.
“Олимпик” – “Насаф”
- Яхши беллашув бўлади. “Олимпик” АГМКга қарши беқарор ўйнади. Фикримча, бу тўқнашувда дуранг бўлади. Ёшлар бир қарасанг суст, яна бир қарасанг яхши ўйнайди. “Насаф” ўз уйида “Нефтчи”га ютқазиб, чемпионлик имкониятини пасайтириб юборди. Албатта, улар охирги турда бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилади. “Олимпик” ёшлари 6:0 дан кейин қандай тикланиши ҳам қизиқ. Боя айтганимдек, дуранг бўлса керак, имкониятлар 50х50.
“Нефтчи” – “Сурхон”
- “Нефтчи” ютади, 100 фоиз. Бу жамоа яхши шаклланди. Биринчи даврада ҳам жамоа чакки эмасди. Илҳом Мўминжонов ишлаган пайтда клубни ишлари юришмади. Виталий Левченко келиб, “Нефтчи”да тартибли ўйин кўзга ташлана бошланди. Шунингдек, индивидуал маҳорати юқори бўлган футболчилари ҳам бор. Шунинг учун бу жамоа натижа кўрсатяпти. Яна қайтараман: “Нефтчи” 100 фоиз ғалаба қозонади. “Сурхон”ни ҳамма учрашувларини кўрмаганман, аммо кузатган ўйинларини биз ҳам таҳлил қиламиз. “Сурхон”нинг ўйини йўқ. Жамоадаги футболчилари юқори даражада эмас. Фақат кўп учрашувларда ғалабага бўлган иштиёқ эвазига ютишди. “Сурхон”га нисбатан “Нефтчи”нинг ўйини яхши.
“Локомотив” – “Металлург”
- “Локомотив” ғалаба қозонади. Сабаби бу “Локо” учун охирги имконият. Ютишга мажбур. “Динамо” ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, “Локомотив” плей-оффда ўйнайди. 100 фоиз эмас, 200 фоиз айта оламанки, “Темирйўлчилар” ғалаба қозонади. Шу боис майдон эгалари бор кучини ташлайди. “Металлург” анча хотиржам, чунки муҳими Суперлигада қолди. Ўйлашимча, уларда мотивация унчалик бўлмайди.
“Бунёдкор” – “Пахтакор”
- Менимча, “Пахтакор” клуби ўзи учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритади. Барибир уларда ўйин класси яхши. Чемпионлик учун бир қадам қолганида “Пахтакор” хато қилмаса керак. Албатта, ажойиб учрашув бўлади. Ўйлашимча, “Пахтакор” 100 фоиз чемпион бўлади. Бу клубда “настрой” катта. Аммо Иван Бошкович “Бунёдкор”да тартибли ўйинни йўлга қўя олди. Лекин футболчиларида тажриба кам. “Пахтакор”да эса бор.
“Қизилқум” – “Сўғдиёна”
- Ўзингиз биласиз, “Сўғдиёна” охирги 5 та учрашувда ютқазди. Кейин “Локомотив” билан дуранг ўйнади. Бунинг устига бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоадан кетди. Барибир у катта мотиватор эди. Футболчиларини руҳлантиришни биларди, ўйинчилари ҳам унга ишонарди. Менимча, энди “Сўғдиёна”да етарли мотивация бўлмайди. Фикримча, жиззахликлар ютқазади. “Қизилқум” таркибидаги 70-80 фоиз футболчилар чемпион бўлган ва Кубокни қўлга киритишган. Тўғри, улар ҳам омадсиз ўйнашди. Лекин сўнгги турда “Қизилқум” ўз уйида ютса керак.
“Навбаҳор” – АГМК
- Зўр ўйин бўлади. АГМК олдига қўйилган вазифани бажариб, Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. “Навбаҳор” бу қанчалик муҳимлигини тушуниб турибди. Чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкин. Улар шунга яраша тайёргарлик кўришяпти. Наманганликлар бор кучини беради. Самвел Бабаян футболчиларини қандай руҳлантиришни билади. У ҳам кучли мотиватор. Таркибда тажрибали футболчилар жамланган. Жамоада ўйин бор. Имкониятлар 60х40 “Навбаҳор” фойдасига.
Шуҳратбек Жўраев.
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”