Жозе Моуриньо ҳужум чизиғидаги муаммоларни янги форвард олиш орқали ҳал қилмоқчи. Ёзда жамоага келган Пауло Дибала жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанидан кейин “бўрилар”нинг “тиши ўтмаслиги” билиниб қолди.
Асосий таркиб ҳужумчиси ҳисобланган Тэмми Абрахам ҳам, “Торино”дан келган тўпурар Андреа Белотти ҳам мавсумни ўз даражасидан анча паст бошлади. Захира ҳужумчилари – Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравининг натижалари Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабини қониқтираётгани йўқ.
“Рома” раҳбарияти кўп гол урадиган ҳужумчи масаласини Англия премьер-лигасида барқарор ўйин кўрсатаётган Уилфрид Заани олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи. Бу футболчи кетма-кет уч мавсумдан бери “Кристал Пэлас” жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб келмоқда. Қолаверса, йилдан йилга самарадорлиги кўтарилиб бораётган кузатиляпти. Хусусан, 2021 йили 30 та учрашувда 10 та гол урган Заа ўтган мавсумни 14 гол билан якунлади. Жорий чемпионатда ҳар иккита ўйинда биттадан тўп киритиб, ҳисобида олтита гол йиғиб қўйди.
Ивуарлик футболчи “Кристал Пэлас” сафида олти йилдан бери тўп тепмоқда ва мавсум охирида шартномаси якунланади. 30 ёшли тўпурарнинг ўзи ҳам кучини бошқа жамоада синаб кўришга қарши эмас.
“Кристал Пэлас” тарбияланувчиси илгари “Кардифф” ва “Манчестер Юнайтед”да ҳам тўп тепган. Бироқ, етарли даражада ўзини кўрсата олмагани учун жонажон жамоасига қайтиб келган. Агар Уилфрид учун “Рома”нинг таклифи янги имконият ҳисоблади.
Таъкидлаш жоизки, агар Заа Римга келадиган бўлса, Элдор Шомуродовнинг жойига даъвогарлик қилади. Чунки Заанинг асосий позицияси чап қанот ва марказ ҳужуми ҳисобланади. Шомуродов ҳам “Рома”да айнан мана шу позицияларда тўп тепяпти.
Уилфрид Заа клублар миқёсидаги фаолияти давомида жами 462 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 90 марта ишғол қилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 76 та ассист ҳам қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”