date
views 1 119

Бокс бўйича ОЧ—2022. Боксчи қизларимиз мусобақани биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан якунлади

Бокс бўйича ОЧ—2022. Боксчи қизларимиз мусобақани биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан якунлади
Фото: Бокс федерацияси
Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтаётган эркаклар ва аёллар бокси бўйича Осиё чемпионатида 11 ноябрь, жума куни аёл боксчидан финал жангларида иштирок этди.

-66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова финалда Жанубий Корея вакили Чой Ҳон Гюнга қарши рингга кўтарилди. Ҳамидова рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди.

Яна бир финалчи Соҳиба Рўзметова (-75 кг) эса ҳиндистонлик Ловлина Боргоаинга имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, ярим финалга қадар етиб келган Фарзона Фозилова Ўзбекистон аёллар бокс терма жамоаси ҳисобига бронза медал ёздириб қўйди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича ОЧ—2022. Боксчи қизларимиз мусобақани биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан якунлади