21:40 / 12.11.2022
852

Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 5 та олтин медаль билан якунлаб, биринчи бўлди

Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 5 та олтин медаль билан якунлаб, биринчи бўлди
Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа якунига кўра 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш:
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза:
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Кеча аёллар ўртасидаги баҳслар ўз якунига етган ва унда Навбаҳор Ҳамидова олтин, Соҳиба Рўзметова кумуш ва Фарзона Фозилова бронза медалларини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 5 та олтин медаль билан якунлаб, биринчи бўлди