832
Рўзиқул Бердиев: "Кубок қўлга киритилганидан кейин футболчиларда чемпионатга бўлган қизиқиш пасайиб қолди"
Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасидаги "Олимпик" - "Насаф" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
- "Олимпик" биздан яхшироқ ўйнади ва ғалабага эришди. "Олимпик"ка қарши иштиёқсиз футбол ўйнаб бўлмайди.
- Биринчи бўлим бошида "Пахтакор"даги натижани футболчилар билишдими?
- Захирада ўтирган футболчилар баъзида натижадан бохабар бўлиб туришди. Биз ўтган ўйинлардаёқ имкониятни қўлдан чиқариб бўлгандик, шу сабабли йигитларни ўйинга рухан тайёрлаш қийин кечди. Кубок қўлга киритилганидан кейин футболчиларда чемпионатга бўлган қизиқиш пасайиб қолди. Буни "Нефтчи", "Динамо"га қарши ўйинларда ҳам барча кўрди. Шу сабабли иштиёқсиз майдонга чиқиб футбол ўйнаш жуда оғир деб айтдим. Буни биз ўйинларда кўрсатиб қўйдик.
- Мавсум ҳақида фикрларингиз.
- Мавсумда биз учун ёқимли онлар, ғалабалар кўп бўлди. Шу боисдан мавсум ёмон ўтмади дея оламан. Учта турнирда иштирок этдик, иккитасида керакли натижани кўлга киритдик, чемпионатда эса медалларга сазовор бўлдик. Балки бу ҳам қониқарлидир. Аммо футболчилар, раҳбарият билан гаплашганда мухлисларга чемпионликни тақдим қилишни жуда ҳам истагандик. Афсуски биз ўйлагандек бўлмади.
- Мавсум якунланмасидан клуб бир қанча футболчиларини сотиб юборгани ҳақида эшитдик. "Чемодан кайфияти"да юрган футболчиларнинг кайфияти чемпионлик учун таъсир қилдими?
- Бу ҳақида билмадим. Менга ҳеч ким маълумот бергани йўқ. Трансферлар бўлаётганини эшитдим, аммо айнан кимлар сотиб юборилганини эшитганим йўқ. Агар клуб қарзларни ёпиш ёки бошқа камчиликларни тўлдирмоқчи бўлса, сотиб юбориши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”