00:35 / 13.11.2022
1 710

Бокс. Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича ким ғолиб бўлди?

Бокс. Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича ким ғолиб бўлди?
Бугун Амманда ўтган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон делегацияси аъзолари жами 12 та медаль қўлга киритди. Жумладан, аёллар терма жамоамиз 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоамиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Бироқ, умумий натижаларга кўра, яъни аёллар ва эркаклар терма жамоалари қўлга киритган медалларни қўшиб ҳисоблаганда, Ўзбекистон делегацияси ушбу Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни эса биздан деярли икки баравар кўп медаль жамғарган қўшниларимиз - Қозоғистон терма жамоаси банд этди. Уларнинг ҳисобида 6 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза, жами 21 та медаль мавжуд.

Кучли учликни эса Ҳиндистон терма жамоаси якунлаб берди. Ушбу терма жамоа аъзолари қитъа чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медаль жамғарди.

Қуйида Осиё чемпионатининг медаллар жамғариш бўйича якуний рейтинги билан танишиб олишингиз мумкин:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс. Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича ким ғолиб бўлди?