00:38 / 13.11.2022
1 162

"Насаф" президенти: Биз кейинги йил янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз "Насаф"миз, жамоамизга эса ўхшаши йўқ

"Насаф" президенти: Биз кейинги йил янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз "Насаф"миз, жамоамизга эса ўхшаши йўқ
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси якунига етди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз тарихида 15 марта чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Навбаҳор" кумуш медалларга эга чиқди. Қаршининг "Насаф" жамоаси эса 49 очко билан бронза медалини ўзиники қилди. Мавсум якунланганидан кейин "аждарлар" президенти Шухрат Aсланов Қарши клубининг муваффақиятли мавсуми ҳақида гапирди.

"2022 йилги футбол мавсуми Қашқадарё футболи учун унутилмас ва ғалабали онларга бой бўлди.

Мавсум бошида севимли жамоамиз “Насаф” ОЧЛ плей-офф босқичида Aбу Даби жамоаси “Банияс”ни мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди. Саудия Aрабистони мезбонлик қилган гуруҳ босқичи учрашувларида ҳам “аждарлар” юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Осиёнинг номдор жамоалари “Aс-Садд” (Қатар), “Aл Файсали” (Саудия Aрабистони), “Aл Веҳдат” (Иордания) жамоаларига муносиб қаршилик кўрсатиб, жамоа ўз тарихида биринчи бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Жамоамизнинг халқаро ареналарда кўрсатган ажойиб ўйинлари натижасида Ўзбекистон жамоалари 2023-2024 йилларда 2+2 кўринишда квотага эга бўлди.

Халқаро майдонда муносиб иштирок этган йигитларимиз Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги мусобақаларида ҳам барчамизни қувонтиришди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида севимли жамоамиз “Навбаҳор”ни 2:1 ҳисобида таслим этиб, ўз тарихида учинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 ОЧЛ гуруҳ босқичини кафолатлади. Жамоа Суперлиганинг сўнгги туригача чемпионлик учун курашди ва якунда ўн биринчи бор бронза медалларига эга чиқди.

Сречко Катанец бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам “Насаф” жамоасининг 8 нафар футболчиси таклиф қилинди. Таклиф этилганлар орасида яна 2 нафар “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари борлиги бизни қувонтиради. Бундан ташқари бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларга ҳам “Насаф” ва “Севинч” тарбияланувчилари жалб этилмоқда. Шунинг ўзи ҳам биз тўғри йўлда эканлигимиздан далолатдир.

“Севинч” аёллар жамоаси ҳам қисқа танаффусдан сўнг ўз “тахт”ига қайтди. Қизларимиз аёллар чемпионатида чемпионликни ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, олтин “дубл” қайд этишди. Улар ҳам кейинги мавсумда аёллар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида иштирок етадиган бўлишди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги катта футбол мусобақаларидаги тўртта кубокнинг учтаси Қаршига келтирилди. Бу вилоятимиз футболи учун катта ютуқ дейиш мумкин.

Қўлга киритилган ютуқлар учун “Насаф ҳамда "Севинч” жамоалари мураббийлари ва футболчиларига, бу улкан ғалабаларни қўлга киритишда амалий ёрдам берган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ раҳбариятига ўз ташаккуримни изҳор этаман.

Ишонаманки, биз биргаликда бунданда юқори натижаларга эришамиз. Биз янги мавсумда янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз “Насаф”миз. “Насаф”га эса ўхшаши йўқ!", - дейди клуб президенти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" президенти: Биз кейинги йил янада кучли бўлиб қайтамиз. Чунки биз "Насаф"миз, жамоамизга эса ўхшаши йўқ