965
UFC 281: Дастин Порье Майкл Чендлерга қарши кечган жангда уни бўғиш усули билан таслим этди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Мадисон Square Garden’да Ўзбекистон вақти билан 13 ноябрь тонгида UFC 281 мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий кардида промоушен енгил вазн тоифасининг ёрқин вакиллари Дастин Порье (29-7) ва Майкл Чендлер (23-8) ўзаро тўқнаш келди.
Биринчи раундда ҳар икки яккакурашчи бир-бирига зарбалар йўллашда фаол бўлди. Раунд охирида Порье рақибини мувозанатдан чиқаришга эришди, бироқ финиш учун вақт етмади.
Иккинчи раунд Чендлер фаолликни оширди ва беш дақиқаликнинг катта қисмини партердаги устунлик билан ўтказди. Учинчи раундда ҳам Майкл рақибини партер ҳолатига олиб ўтмоқчи бўлди, бироқ Порье қулай вазиятга эга бўлди ва рақибига бўғиш усулини қўллаб, таслим этди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 13, 2022
Қайд этиш керак, Чендлер фаолиятида илк бор сабмишен туфайли мағлубиятга учради.
Шу тариқа 11 ойлик танаффусдан кейин октагонга қайтган Дастин ёрқин ғалабага эришди. Порье 2021 йилнинг декабрида титул учун жангда Чарльз Оливейрага ютқазиб қўйганди.
Чендлер эса UFC’даги бешинчи жангида учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Майкл бундан аввалги жангини май ойида Тани Фергюсонга қарши ўтказиб, рақибини 2-раундда нокаутга учратганди.
Дастин Порье, Майкл Чендлер, UFC 281 “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди