00:32 / 14.11.2022
1 160

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида, "Насаф" эса сафарда ғалаба қозониш бўйича етакчи бўлди

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида, "Насаф" эса сафарда ғалаба қозониш бўйича етакчи бўлди
Coca Cola Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди. Мазкур мавсумда ўз майдонида ва меҳмонда энг кўп очко тўплаган клублар ҳақида маълумот қуйида танишишингиз мумкин.

Мамлакат чемпиони "Пахтакор" клуби ўз майдонида ғалаба қозониш бўйича энг яхши натижани қайд этди. Улар Тошкент ўтган 13 та баҳсда 27 очко жамғаришди. Энг ёмон натижани эса "Динамо" клуби қайд этди, самарқандликлар мухлислари кўз ўнгида атиги 9 очко тўплаган.

Меҳмонда устун келиш борасида эса Қаршининг "Насаф" клуби тенгсиз бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 13 учрашувда 30 очко тўплашга муваффақ бўлишди. Меҳмонда очко тортиб олиш бўйича ҳам энг ёмон кўрсаткич "Динамо" клубига тегишли бўлди, Вадим Абрамов шогирдлари сафар ўйинларидан бор-йўғи 6 очко тўплашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида, "Насаф" эса сафарда ғалаба қозониш бўйича етакчи бўлди