“Рома” Италия чемпионатида ҳам, Европа лигасида ҳам ўзи истаган даражадаги натижалар қайд эта олмаяпти. А Серияда ўн бешта тур ортда қолди. Жозе Моуриньо шогирдлари асосий рақобатчиларининг деярли барчасига очко улашди ва якунда таътилга еттинчи ўринда чиқиб кетмоқда.
“Бўрилар” ички чемпионатда сўнгги бешта баҳсдан фақат биттасида ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва юқори ўринлар учун курашдаги тўғридан-тўғри рақиблари – “Наполи” ва “Лацио”га имкониятни бой берди.
Европа лигасида пойтахт клуби гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга тўғридан тўғри чиқиш йўлланмасидан қуруқ қолди ва Чемпионлар лигасини тарк этган “Зальцбург” билан ўтиш учрашувида тўқнашадиган бўлди.
Жозе Моуриньо “Торино”га қарши баҳсда мағлубиятдан базўр қутилиб қолганидан кейин биргина Пауло Дибала унинг ишончини қозониб келаётганини алоҳида таъкидлади.
Бу гал танқидга ўтган йилги тўпурар Тэмми Абрахам нишон бўлди. Англиялик футболчи Римдаги дебют мавсумида 53 та учрашувда 27 та тўп киритиб, ҳақиқий қаҳрамонга айланганди.
Бу мавсум ҳужумчининг ўйини қовушмаяпти. Ҳозиргача йигирма маротаба майдонга тушган Абрахам тўртта гол билан кифояланди ва бу натижа португалиялик мутахассисни умуман қониқтираётгани йўқ.
Calciomercato.com сайтининг хабар беришича, “Рома” қишки трансферлар вақтида Тэмми Абрахамни сотиб юборишга қарор қилган. Чунки спорт директори Тьягу Пинто янги трансферлар бўйича иш олиб бормоқда ва унга кўзланган ўйинчиларни олиш учун қўшимча маблағ керак.
Манбанинг таъкидлашича, январда Тэмми Абрахамга 45-50 миллион евро атрофида таклиф бўлса, клуб мутасаддилари трансферга қаршилик қилмайди.
“Рома” кейинги пайтда ўйини очилиб бораётган ўз тарбияланувчиси Давиде Фраттезини ортга қайтармоқчи. “Сассуоло” етакчи ўйинчисини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Улар собиқ “бўри”ни фақат тўлиқ сотиб оладиган жамоага трансфер қилишини билдирган.
“Рома” 23 ёшли Фраттези учун Абрахамни қурбон қилишга шай.
Рим клубида қишда жамоадан кетиши кутилаётган ўйинчилар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор. Мутахассислар агар Шомуродов ўзига янги жамоа топмаса, мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам ўйин амалиётисиз қолиб кетишини таъкидламоқда.
Маълумотларга қараганда, Рим клуби мутасаддиларида Элдорнинг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлигига ҳеч қандай эътироз йўқ. Лекин Жозе Моуриньони легионеримизнинг уринишлари умуман қониқтирмаяпти.
Элдорга харидорлар етарли. Ёзда бир неча клуб уни олишга уриниб кўрганди. Трансферга тўсқинлик қилаётган асосий омил унинг трансфер суммаси баландлигидир. Пойтахтликлар Моуриньо танлаган ўзбек футболчиси учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган. Шу боис, харидорлардан ҳам ушбу сумманинг катта қисмини қоплашни талаб қиляпти.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик ҳужумчисига “Торино” асосий харидор ҳисобланади. Туринликлар январда Шомуродовни мавсум охирига қадар ижарага олишга бел боғлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”