11:20 / 15.11.2022
1 060

Россия терма жамоаси аъзоси: Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам Осиёнинг етакчиларидан ҳисобланади

Россия терма жамоаси аъзоси: Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам Осиёнинг етакчиларидан ҳисобланади
“Спартак” ҳимоячиси Руслан Литвинов Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларга қарши бўладиган ўртоқлик ўйинлари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Энг асосий вазифа - ғалаба қозониш. Олдинда бизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди, биз аввалги ҳолатимизга қайтишга ҳаракат қиляпмиз. Таркибда кўплаб янги футболчилар бор, шу боис, биз кўникишимиз, бир биримизга мослашишимиз зарур. Йиғин давомида бошқа клубларнинг футболчилари билан яқинроқ танишишга муваффақ бўлдим. Масалан, Даниил Фомин билан суҳбатлашдик.

Асосийси жамоа ўйнаши деган фикрларга қўшиламан. Ҳар икки рақиқибиз ҳам ўз қитъасининг етакчилари қаторидан жой олган. Умид қиламанки, ажойиб ўйин бўлади
”, - деди Литвинов.

Шунингдек, у мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирди: "Мухлислар ижтимоий тармоқларда Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келишларини ёзишмоқда", - дея қўшимча қилди ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, Россия терма жамоаси 17 ноябрь куни Душанбеда Тожикистон терма жамоаси билан ўйнаса, 20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия терма жамоаси аъзоси: Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам Осиёнинг етакчиларидан ҳисобланади