11:46 / 15.11.2022
1 116

Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувини россиялик машҳур ҳакам бошқариб боради

Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувини россиялик машҳур ҳакам бошқариб боради
Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари 16 ноябрь куни Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, мазкур қарама-қаршиликни россиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашувда бош рефери вазифаси россиялик Сергер Карасёвга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Игор Демешко ва Максим Гаврилин ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув “Пахтакор” стадионида соат 18:00 да старт олади. Маълумот учун, "оқ бўрилар" 20 ноябрь куни Россия МТЖга қарши майдонга тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувини россиялик машҳур ҳакам бошқариб боради