
Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси CONMEBOL ютуб-каналига интервью берди. У суҳбат чоғида жаҳон чемпионати (Қатар-2022) фаворитларини санаб ўтди. Қизиғи, Мессининг рўйхатида ўз давлати - Аргентина йўқ.
«Агар фаворитларни санайдиган бўлсам, бу кетма-кетлик Бразилия, Франция ва Англиядан иборат. Назаримда, улар бошқалардан сал олдинроқда», — деди Месси. Аммо у жаҳон чемпионатида ҳар нарса бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони — Франция. 2018 йили Россияда ўтган мундиалда французлар хорватлардан устун келишган эди.
Қатардаги жаҳон чемпионатига 20 ноябрь куни старт берилади. Аргентина терма жамоаси С гуруҳида Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан куч синашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар